Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

Марказларнинг асосий вазифаларидан бири никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлаш ҳисобланади.

Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар ўқув юкламаси ҳажми 16 соатдан кам бўлмаган дастур асосида бепул ўқитилади.

Ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларнинг томонлари ҳам марказларда ихтиёрий ўқишлари мумкин.

Марказлардаги ўқув машғулотлари режалари ҳар ойда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Ўқув ташғулотларида тўлиқ қатнашган тингловчиларга тантанали равишда сертификат топширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

оила

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг