Ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорларга айрим солиқлар қайтариб берилади
Жамият
−
13 Апрель 2021
3385Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади. Бу ҳақда бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
“Бу орқали жорий йилда камида 500 минг ёшни ишга қабул қилган тадбиркорларни рағбатлантириш механизми яратилади ва тадбиркорлар ихтиёрида бир йилда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ қолади”, дейди Президент.
Таъкидланишича, бунда Самарқанд, Фарғонада – 110 миллиард сўмдан, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарёда – 95 миллиард сўмдан, Тошкент вилоятида – 80 миллиард сўм, Наманган, Тошкент шаҳрида – 70 миллиард сўмдан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухорода – 65 миллиард сўмдан, Хоразмда – 60 миллиард сўм, Жиззах, Навоийда – 40 миллиард сўмдан, Сирдарёда – 20 миллиард сўм маблағ тадбиркорлар ихтиёрида қолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь