Ёшлар ўртасида Евро-2023 га қуръа ташланди

Спорт

−

image

Кеча, 18 октябрь куни Бухарестда  Грузия ва Руминияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2023 йилги ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати гуруҳ босқичида қуръа ташлаш  маросими бўлиб ўтди.

Унда 16 та жамоа: мезбон сифатида Грузия ва Руминия терма жамоалари, шунингдек, тўққизта саралаш гуруҳи ғолиблари, саралашнинг энг яхши иккинчи ўринлари ва плей-оффнинг тўрт ғолиблари иштирок этади. Жамоалар тўрт гуруҳга бўлинди:

“A” гуруҳи: Грузия, Бельгия, Нидерландия, Португалия;
“B” гуруҳи: Руминия , Испания, Украиния, Хорватия;
“C” гуруҳи: Чехия, Англия, Германия, Исроил;
“D” гуруҳи: Норвегия, Швейцария, Франция, Италия;

Эслатиб ўтамиз 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа турнири 2023 йил 21 июндан  8 июлигача бўлиб ўтади.

Муштарий Ғаниева

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг