“Ёшлар овози” танловининг финал босқичи бошланмоқда

Бизнес

image

Бугун, 10 май куни Қорақалпоғистон Республикасида “Bo'zatov FEST” Ёшлар овози танловининг 2022 йилги мавсуми финал босқичига старт берилади! 

Энг кучли истеъдодли ёшларни кашф этадиган ушбу танлов финали учун аллақачон ижодий жамоа, ҳакамлар ҳайъати, санъаткорлар, ОAВ вакиллари ва финалда иштирок этадиган истеъдодли ёшлар Қорақалпоғистонга етиб боришган.

Ёшлар ишлари агентлигининг хабар беришича, Нукус амфитеатрида бўлиб ўтадиган финалнинг очилиш маросимини “Менинг юртим” ва “Ёшлар” телеканаллари орқали бугун соат 19:30 да тўғридан тўғри ефирга узатилади.

Маълумот учун, танловда ғолиб бўлган истеъдодли ёшлар: 1-ўрин 50 000 000 сўм, 2-ўрин 30 000 000 сўм, 3-ўрин 20 000 000 сўм ва республика босқичига чиққан барча иштирокчилар 10 000 000 сўмдан пул мукофоти билан тақдирланадилар.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг