“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси мансабдорларидан бири 1,8 млрдни еб юборгани фош бўлди

3-саҳифа

image

“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Қашқадарё вилояти филиалининг собиқ бошлиғи ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган жамғарманинг 1 млрд 800 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, жамғарманинг собиқ раҳбари Қарши шаҳрида фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан тил бириктириб, ушбу жиноятни содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тергов жараёнлари вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилиши айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made