Бекободда “Ёшлар – келажагимиз” дастурига ажратилган кредитлар талон-торож қилинди
Жамият
−
12 апрел 2021 5194 1 дақиқа
Тошкент вилояти Бекобод туманида 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Бекобод филиали, “P.A.” ва “U.X.” МЧЖ мансабдор шахслари “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида ажратилган 301 млн сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан филиал ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август