“Ёшлар – келажагимиз” 1,8 млрд сўмни еб юборган мансабдор иши юзасидан муносабат билдирди
3-саҳифа
−
26 Январь 2023
6238Аввал хабар берганимиздек, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Қашқадарё вилояти филиалининг собиқ бошлиғи жамғарманинг 1 млрд 800 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланганди. Ушбу ҳолат юзасидан “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси расмий муносабат билдирди.
Жамғарма Марказий аппарати томонидан ўтказилган ўрганишлар якунида Жамғарманинг собиқ вилоят филиали раҳбари ва тадбиркор ўзаро келишган ҳолда тадбиркорлик субъектига кредит сифатида ажратилган 1 млрд 800 млн сўм маблағни бошқа мақсадларга ишлатгани аниқланган.
Жамғарманинг собиқ вилоят филиали раҳбари ва тадбиркорга нисбатан қонуний чора кўрилиши юзасидан тўплаган ҳужжатлар 2022 йил 16 декабрда “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан вилоят прокуратурасига тақдим қилинган.
Маълум қилинишича, айни вақтда мазкур маблағларни қайтариш жараёни назоратга олинган бўлиб, ҳаракатлар прокуратура органлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
“Мазкур ҳолатга бефарқ бўлмай, ижтимоий тармоқларда ўз фикр ва мулоҳазаларини билдираётган фаол фуқароларимиз, журналист ва блогерларимизнинг ташкилот фаолиятига оид барча саволларига батафсил жавоб берилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси