Ёшлар ишлари агентлиги “Ёш китобхон оила” Республика танловини эълон қилди

Жамият

Танловда ғолиб бўлган ёш оила Президент совғаси – Spark автомобили билан тақдирланади.

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги 30 ёшгача бўлган ёш оилалар учун “Ёш китобхон оила” Республика  танловини эълон қилди 

“Ёш оилаларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш, китобхонликни мамлакатимиз бўйлаб кўникмага айлантириш, жойларда адабий муҳит яратиш мақсадида “Ёш китобхон оила” Республика танлови эълон қилинади”, дейилади Ёшлар ишлари агентлигининг хабарида.

Маълум қилинишича, танловда иштирок этиш истагидаги 30 ёшгача бўлган ёш оилалар жорий йилнинг 30 майига қадар @kitobxonoila_bot Telegram манзили орқали ариза юборишлари мумкин.

Шунингдек, танловда ғолиб бўлган ёш оила Президент совғаси – Spark автомобили билан тақдирланади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг