“Ёшлар дафтари” ва меҳрибонлик уйидаги ёшларга “права” олиш ва ҳарбий хизмат ўташ харажати қоплаб берилади

Жамият 2121
image

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади. Бу ҳақда бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз борди. 

Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш ҳаражатларини бир қисми қоплаб берилади.

Шу билан бирга 1 июлдан бошлаб, хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларнинг қайта тайёрлаш ҳаражатларини 1 млн сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади. Ёшларнинг профессионал таълим мактаблари ва техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ходимларининг 70 фоизи “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилиши ҳақида хабар берилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 2.9
t
×