“Ёш йигитлар учун ўлим кафолатланган” – Зеленский Путин армияга чақирган йигитларни огоҳлантирди
Олам
−
02 Апрель 2022
13447Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Федерациясида баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув бошлангани муносабати билан россияликларга мурожаат қилди. Зеленскийнинг кечки видеомурожаати Президент девони томонидан эълон қилинди.
"Бугун, 1 апрелни босқинчилар иккита бир хил аҳмоқона “ҳазил” билан бошлади. Биттаси Россияда баҳорги чақирув эълон қилиши. Бу анъанавийга ўхшайди, лекин одатдагидан фарқ қилади. Бу йил муддатли ҳарбий хизматчилар давлатимизга қарши, халқимизга қарши урушга юборилиши мумкин. Демак, бу жуда кўп ёш йигитлар учун кафолатланган ўлимдир. Улар бизнинг фуқароларимиз эмас, балки биз билан урушаётган давлат фуқаролари. Уларни огоҳлантириш ҳали ҳам халқ сифатида бизнинг бурчимиздир”, дейди Зеленский.
Кейин у рус тилида давом этди ва ота-оналарга фарзандларини армияга юбормасликни айтди.
"Ҳар бир чақирилувчини, уларнинг ота-оналарини огоҳлантиринг. Бу ерда бизга янги ўлганлар керак эмас. Болаларингизни асранг, улар ёвуз бўлиб қолмаслиги учун. Уларни армияга жўнатманг. Қўлингиздан келганини қилинг, агар улар тирик бўлса”, дейди Украина Президенти.
Зеленский Россия армиясига олиниши мумкин бўлган қримликларга ҳам мурожаат қилди.
“Россия Федерацияси Қримда ҳам одамларни ёллашга ҳаракат қилмоқда. Бу халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши ва ҳарбий жиноят бўлиб, унинг учун жавобгарлик бор. Бу ҳам Россияга қарши санкцияларни кучайтириш учун аргументдир. Шунинг учун Қрим аҳолисига юзланмоқчиман: бу воқеани ҳар қандай босқичда саботаж қилинг. Жиноий буйруқларни бажарманг ва биринчи имкониятда Украина Қуролли кучларига таслим бўлинг. Биз ҳамма нарсани тушунамиз. Сиз яшайсиз”, дея таъкидлади Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, иккинчи жуда аҳмоқона 1 апрель "ҳазил"и Россия қўшинлари вақтинча кирган Украинанинг жанубий вилоятларидаги баъзи аҳоли билан касбий ўйинлардир.
“У ерда қандайдир етакчилар, вақтинчалик раҳбарлар тайинланмоқда. Ҳамкорлик учун жавобгарлик муқаррар. Асосийси, адолат муқаррарлиги. Шунинг учун ҳамма етакчи бўлганлар Ростовнинг бирор жойида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Улар билан ёки босқинчилар билан бевосита ҳамкорлик қилиш уларга катта муаммо бўлади. Бу охирги огоҳлантириш”, дейди Зеленский.
Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув кампаниясини бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
LiveБарчаси