Ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли кредит беришнинг янги шартлари белгиланади

Жамият

image
Ақл билан қилинса, коммунал тўловларни 50 фоизгача арзонлатиш мумкин – Мирзиёев north_east

Ақл билан қилинса, коммунал тўловларни 50 фоизгача арзонлатиш мумкин – Мирзиёев

Ёш оилаларга қурилаётган уй-жойлар учун бошланғич бадалнинг 65 фоизигача бўлган қисмини Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи маблағидан тўлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида қайд этилган.

Қайд этилишича, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришнинг қуйидаги шартлари белгиланади:

•  шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 2 (2020 йил 1 январдан бошлаб — 1) йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 (2020 йил 1 январдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун 10) фоизини ташкил этади;

•  қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 2 (2020 йил 1 январдан бошлаб — 1) йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал уй-жой смета қийматининг 25 (2020 йил 1 январдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун 10) фоизини ташкил этади.

•  Ёш оилаларнинг квартира сотиб олиш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ушбу Низомга мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.

Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳар йили давлат дастурларида мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилалар учун белгиланадиган уй-жойлар сонидан келиб чиққан ҳолда ёш оилани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида ҳисобга қўяди.

Белгиланишича, ёш оилалар учун қурилаётган 1402 та уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига беғараз ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит қарор лойиҳаси

Баҳолаганлар

5252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг