Ёш болага куч ишлатиб, машинасига тиққан ППХ ходимларига “ҳайфсан” берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари бир болани машинага мажбуран тиқиб, олиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Кеча, 1 февраль куни тасвирдаги боланинг онаси мазкур ҳолат бўйича Болалар омбудсманига мурожаат қилган.

Аниқланишича, 2023 йил 22 декабрь куни Чилонзор тумани Чилонзор-3 мавзесида ИИО ходимлари Ш.М. ва А.О.лар 2011 йилда туғилган К.П.да пиротехника воситалари борлигини аниқлаб, болани хизмат машинасига куч ишлатиб, мажбуран ўтқазишга уринган. Шу билан бирга, ходимлар унга нисбатан қўпол ва номақбул муносабатда бўлган.

Бунинг оқибатида эса бола бош соҳасидан лат еган ва қаттиқ эмоционал қўрқув ҳолатига тушган.

Ички ишлар ходимларига нисбатан мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, Ш.М. ва А.О. ларнинг ҳаракатларида вояга етмаган К.П.га нисбатан қўпол муносабатда бўлиш ҳамда ИИВ Касб маданияти кодексини бузиш ҳолатлари юзасидан "ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилган.

"Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг бола манфаатларига зид бўлган бу каби ҳаракатларига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди ва бунга жавобан қонун доирасидаги қатъий чора кўрилиши шарт.

Ҳозирда Болалар омбудсмани сўровига кўра Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганмоқда", дейилади муносабатда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг