Ерни Ойдан туриб суратга олган фазогир 90 ёшида авиаҳалокатда вафот этди

Бу қизиқ

image

Ерни космосдан туриб олган сурати билан дунёга танилган америкалик истеъфодаги генерал-майор, Apollon 8 экипаж аъзоларидан бири Уильям Андерс самолёт ҳалокатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Fox News” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Вашингтон штатидаги Сан-Хуан оролларида Канада чегарасига яқин жойда содир бўлган. Самолётни Андерснинг ўзи бошқарган. 90 ёшли учувчи ҳалқа ясамоқчи бўлган, бироқ қурилма бошқарувини йўқотган, шундан сўнг самолёт сувга тушиб, чўкиб кетган.

Маҳаллий шерифнинг айтишича, самолёт эски модель бўлган ва самолёт бортида учувчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

Маълумот учун, Андерс 1968 йил 24 декабрда Ой орбитасида бўлганида Ер суратини олган. Шунингдек, Уильям Apollon 8 экипаж дўстлари билан бирга, Ойга саёҳат қилган биринчи одамлардан бири. “Foundation” веб-сайтига кўра, унинг Ойда "Андерс кратери" деб номланган кратери ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг хусусий аэрокосмик компанияси “Blue Orign” 90 ёшли астронавт Эд Дуайтни фазога учирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

авиаҳалокат Ой фазогир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made