Ерларни ноқонуний пуллаётганлар ушланди. Улар орасида мансабдор ҳам бор (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Давлат кадастрлар палатасининг Жиззах вилоятидаги туманлардан биридаги филиали бошлиғи туман ҳокимлиги томонидан ўзининг турмуш ўртоғи номига сотиш ҳуқуқисиз, ижара шартномаси асосида ажратилган 42 сотих ер майдонини харидорга сотиб, кейинроқ ҳокимият идораларидаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 28 минг доллари талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Қумқўрғон туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро Давлат кадастрлар палатасининг Жарқўрғон тумани филиали кадастр муҳандиси билан тил бириктириб, ўзи томонидан ноқонуний эгаллаб олинган, аслида Жарқўрғон тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини харидорга 200 миллион сўмга сотишга ва 4 миллион сўм эвазига унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришга келишган. Ҳар иккаласи келишилган пулни олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси ўзганинг номида бўлган 15 сотих майдондаги якка тартибдаги турар-жойни ва унга туташ жойлашган давлат захирасидаги 1 гектар 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 150 минг доллари талаб қилиб, олдиндан 50 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 18 сотих ерни 25 минг долларга сотишга уринган фермер қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ кадастр ер майдонлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг