Ерга улкан астероид яқинлашмоқда

Бу қизиқ 19477
image

Жорий йил 21 август куни энг хавфли астероидлардан бири ерга яқинлашади, лекин у сайёрага ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бу ҳақда Москва планетария Матбуот хизматига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, 21 август куни "2016 АJ193" астероиди Ерга 3,4 млн км масофада яқинлашади.  Унинг диаметри 1,4 кмга тенг. 

Таъкидланишича, ушбу астероид Ерга 7,5 миллион километр ёки ундан камроқ масофада яқинлаша оладиган хавфли объектлар рўйхатга олинган "Ерга яқин астероидлар" синфига киради.   

Маълумот ўрнида, 2011 йилда ўлчамлари 100 ва 360 метр бўлган иккита шу каби астероид сайёрага 384 минг километр масофада яқинлашган. Шунингдек, юз йилдан кўпроқ вақт мобайнида 30 дан ортиқ шунга ўхшаш яқин парвозлар кузатилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1231
Рейтинг: 2.9
t
×