Ерга осмонўпар бино катталигида улкан астероид яқинлашмоқда
Бу қизиқ
−
06 Август 2019
10220Ерга осмонўпар бино катталигида улкан астероид яқинлашмоқда. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар қилди.
Маълумотларга қараганда, жорий йилнинг 10 август куни 2006 QQ23 астероиди соатига 17 минг километр тезликда ҳаракатланиб, Ердан атиги 0,049 астрономик бирлик (7,3 миллион километр)да учиб ўтади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу астероидни Ерга яқин объект сифатида қараш мумкин. Бундан ташқари, астероид Ердан 0,05 астрономик бирликдан қисқа масофада ўтгани учун уни хавфли астероидлар қаторига қўшиш ўринли.
Ушбу астероиднинг диаметри тахминан 570 метрни ташкил этади. Бу эса АҚШдаги машҳур Эмпайр-стейт-билдинг ўсмонўпар биноси баландлиги (443 метр)дан ҳам каттадир.
NASA вакилларининг қайд этишича, ҳозирда бу фазовий жисм Ерга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Чунки ҳар йили ўртача олтита бу катталикдаги астероид Ер олдидан учиб ўтади.
NASA ерга яқин объектларни кузатишда ва астероид хавфига қарши чоралар ишлаб чиқишда давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь