Ерга хавфли астероид яқинлашяпти

Олам

image
Эртага фазода ноёб ҳодиса кузатилади north_east

Эртага фазода ноёб ҳодиса кузатилади

Жорий йилнинг апрель ойи охирида улкан астероид Ерга яқин масофадан учиб ўтади. Бу ҳақда АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) маълум қилди.

52768 (ОР2 1998) рақамли астероид 29 апрель куни Ерга минимал масофада яқинлашади ва атиги 6,29 млн км узоқликда бўлади. NASA ҳисобига кўра, тош сайёрамиз томон сониясига 8,7 км ёки соатига 31,320 км тезликда ҳаракат қилмоқда. Астероиднинг диаметри 1,8-4,1 кмга тенг.

“Агар у ерга тушса, глобал фалокат юз беради”, дейилади агентлик хабарида.

Бу астероид Ер орбитасини кесиб ўтиши билан хавфли. У Қуёш атрофида 3,68 йилда айланиб чиқади. NASA бундай астероидларнинг яқинлашиши тез-тез юз беришини айтиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1557

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг