Ерга хавфли астероид яқинлашяпти

Олам

image

Хавфли дея таснифланган 163373 астероиди Ерга яқинлашаётгани NASA томонидан маълум қилинди. Аниқлик киритилишича, унинг диаметри 440 метрдан 990 метргача. 15 февраль куни у Ерга минимал даражада яқинлашиши айтилмоқда. 

Ушбу фазовий жисм 1995 йилда кашф қилишган эди. У “Аполлонлар” гуруҳига мансуб, яъни парвоз траекторияси Ер орбитасига тегиб ўтиш эҳтимоли юқори астероид. Шу боис уни хавфли дея таснифлашган. Кейинги сафар у Ер ёнидан 2075 йилда учиб ўтади.  

2019 йилнинг 6 ноябрь куни Ер марказидан 139 минг километр масофада кичик астероид аниқланган эди. Аниқланишича, у Қуёш атрофини тахминан 2,89 йилда айланиб чиқади ва вақти-вақти билан Ерга яқинлашади. Унинг ўлчами 10-15 метрни ташкил этади.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

астероид NASA

Баҳолаганлар

527

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг