Ерга Бурж Халифадан икки баробар катта астероид яқинлашмоқда
Олам
−
25 Май 2022
23972Дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифадан икки баробар катта астероид Ер томонга йўл олди. Бу ҳақда АҚШ космик ва аэронавтика бошқармаси (NASA) хабар берди.
Қайд этилишича, диаметри 1,8 км бўлган 7335 (1989 JA) номли космик тош NASA томонидан “потенциал хавфли” деб таснифланган.
NASAнинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази маълумотларига кўра, астероид жорий йилнинг 27 май куни Ерга яқинлашади. Бу вақтда астероид Ердан 0,026 астрономик бирлик узоқликда бўлади ва 50 000 км/соат атрофидаги тезликда ҳаракатланади.
Маълумот ўрнида, баландлиги 830 метр бўлган Бурж Халифа 2004 йилда қурилганидан бери дунёдаги энг баланд бино ҳисобланади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023