Ереванда кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Арманистон пойтахти Еревандаги “Сурмалу” савдо марказида портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор. Бу ҳақда Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.

"Сурмалу” савдо марказида портлаш рўй берди, ёнғин чиқди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар бор", дейди ФВВ матбуот котиби Айк Костанян.

Бироқ, қурбонларнинг аниқ сони ҳақида маълумот берилмаган. 

Костанянинг сўзларига кўра, воқеа жойида ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳидан иборат олтита экипаж ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

460

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг