Ереван G20 давлатларини Бакуга босим ўтказишга чақирди
Олам
−
13 Январь 2023
2042Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян “Жануб овози” виртуал саммитида G20 давлатларини Озарбайжонга Лочин йўлагини очиш учун босим ўтказишга чақирди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Озарбайжоннинг давом этаётган провокациялари ва тажовузкор ҳаракатлари шуни кўрсатадики, тегишли жавобгарлик механизмларининг йўқлиги Озарбайжонни халқаро ҳамжамиятнинг қатъияти ва ҳаракат қилиш истагини шубҳа остига қўйишга ундайди. Ҳозирги вақтда халқаро ҳамкорларимиз, жумладан G20 аъзолари Озарбайжонга Тоғли Қорабоғ халқининг ғайриинсоний блокадасини тугатиш ва музокаралар столига қайтиш учун аниқ босим ўтказишлари керак”, дейди у.
Мирзояннинг сўзларига кўра, Арманистон (тан олинмаган – таҳр.) Тоғли Қорабоғ ва Лочин йўлагига ҳудуддаги гуманитар вазиятни баҳолаш, шунингдек, БМТнинг тегишли органлари учун Тоғли Қорабоғга инсонпарварлик ёрдамининг тўсиқсиз киришини таъминлаш учун халқаро фактларни ўрганиш миссиясини жўнатиш зарур деб ҳисоблайди.
2022 йил 12 декабрда ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Лочин йўлагини (Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл у орқали ўтади) тўсиб қўйди. Баку норозилик акциясидан мақсад ҳеч қандай йўлни тўсиб қўйиш эмаслигини, фуқаролик воситалари ҳар икки йўналишда ҳам эркин ҳаракатлана олишини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь