Ерда магнит бўронлари бошланди 

Бу қизиқ

image

Бугун, 12 февралдан Ерда кучли магнит бўронлари бошланди. Бу ҳақда "Метеоагент" хабар берди.

Билдирилишича, ушбу табиат ҳодисаси яна 2 кун – 13-14 февраль кунлари ҳам давом этади. 

Магнит бўронининг келиб чиқиш сабаби сифатида эса Қуёшда содир бўлган Х синфидаги чақнаши кўрсартилган. Бу қуёш чақнашларини ўз ичига оладиган синфлар орасида энг кучлиси ҳисобланади. 

Манба берган маълумотларга кўра, 12 ва 14 февралда 5 балли, 13 февралда эса 6 балли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда.

Магнит бўронлари сабаб алоқа ва космик кемаларнинг ишлашида носозликлар юзага келади. Шунингдек, бу об-ҳаводаги ўзгаришларга таъсирчан ва юрак-қон томир касалликларидан азият чекадиган одамларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, бош оғриғи, ҳолсизлик, диққатнинг пасайиши, асабийлашиш кузатилиши мумкин.

Бундай пайтда камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Овқат рационидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони кузатилганида саломатлик учун фойдали бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ер магнит бўрон қуёш чақнашлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг