Ерда иккинчи Ой пайдо бўлди (фото)

Бу қизиқ

image

Астроном Качпер Вежчос Twitter’даги ўз саҳифасида Ернинг янги йўлдоши пайдо бўлгани ҳақида маълум қилди. У NASA ва Аризонанинг Catalina Sky Survey Университети қўшма илмий лойиҳасида ишламоқда. Бу лойиҳада Санта-Каталина (АҚШ) тоғларида туриб Ерга яқин объектлар кузатилади. Олимнинг сўзларига кўра, “мини-Ой”ни унинг ҳамкасби Теодор Прейн аниқлаган.

Объектнинг диаметри 1,9 дан 3,5 метргача. Уни шартли равишда 2020 CD деб номлашган. 

Смитсоновский обсерваториясининг кичик сайёралар маркази ушбу маълумотни тасдиқлади.  

Aслида, гап Ернинг тортиш кучи билан ҳаракатланадиган астероид ҳақида кетмоқда. Олимларнинг фикрига кўра, бу уч йил олдин содир бўлган. Улар бу хулосага осмон жисмининг ҳаракат траекториясини ҳисоблаб чиқишганидан сўнг келишган. 

Шуниси эътиборга лойиқки, миллиондан ортиқ астероидлар фанга маълум. Аммо бутун тадқиқотлар тарихида бундай объектларнинг Ер сунъий йўлдошига айланиши иккинчи бор кузатилмоқда. Илк бор бундай ҳолат 2006 йилда кузатилган эди. Ўшанда Catalina Sky Survey тадқиқотчилари автомобиль ҳажмича келадиган астроидни аниқлашган эди. У Ер атрофида ярим йил давомида айланган, шундан сўнг Қуёш орбитасига чиқиб кетган эди. 

Астрономларнинг таъкидлашича, 2020 CD3 бир неча ой давомида Ернинг табиий йўлдоши бўлиб қолади. Улар ушбу объектни янада батафсил ўрганмоқчи. “Мини-ой” юзасидаги ёруғликнинг юқорилиги унинг углеродга бойлигидан далолат беради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

934

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг