Ер усти метро линияси ёпилгани учун автобуслар йўлга қўйилди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент метрополитенининг “Ер усти ҳалқа йўли”даги “Дўстлик-2” бекатидан то “Қўйлиқ” бекатигача бўлган қисми техник ишлар сабабли 1 кунга ёпилиши ҳақида огоҳлантирилган эди. Шу муносабат билан бугун, 18 февраль куни “Қўйлиқ деҳқон бозори – Дўстлик метроси” йўналиши бўйича вақтинчалик автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур чора йўловчиларнинг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида амалга оширилган. Автобуслар ер усти метро линиясининг сўнгги бекати – “Қўйлиқ деҳқон бозори”дан ТҲАЙ, Оҳангарон шоҳ кўчаси, Қорасув, Авиасозлар, Элбек кўчалари орқали “Дўстлик” бекатигача ҳаракатланади.

Мазкур йўналишдаги ҳаракат жадваллари сони 6 та бўлиб, унинг иш тартиби соат 5:00 дан 23:00 га қадар этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг