Ер сайёрасида магнит бўрони бошланди 

Interesting

image

Бугун, 1 март куни Ер сайёрасида мўътадил магнит бўрони бошланди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Физика институти Қуёшнинг рентген астрономияси лабораторияси веб-сайтида хабар берилган.

"Ҳозир Ер магнитосферасида магнит бўрони юз бермоқда", дейилган веб-сайтда. 

Таъкидланишича, бўрон мавжуд бўлган бешта даражадан иккинчисига, яъни G2'га тегишли. 

G1 бўрони энергия тизимларида кичик носозликларни келтириб чиқариши, шунингдек, қушлар ва ҳайвонларнинг кўчиш йўлларига таъсир қилиши мумкин, деб ҳисобланилади. 

Шу билан бирга, кучли бўронлар алоқанинг узилишига ва навигация тизимларининг ишлашида узилишларга олиб келади.


Rate Count

982

Rating

3

Rate this article

Share with your friends