Ёпилган йўллар, жарималар, онлайн-рухсат... Ҳайдовчилар учун қулай янги дастур ишга туширилмоқда

Жамият

image

2021 йилда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан “Road24” ахборот тизими жорий этилмоқда. Эндиликда ҳайдовчилар ушбу тизим орқали янги йўл белгилари, ЙТҲ ўчоқлари, жарималар ҳақида маълумот олишлари, онлайн-тўловни амалга оширишлари ва автомобилни жарима майдончасидан олиб чиқиш учун онлайн-рухсат олишлари мумкин. 

“Йўл ҳаракати соҳасида интерактив хизматларни тақдим этиш" бўйича “Road24” ахборот тизими бугунги кунда тест талқини ишга туширилиш арафасида.

Мазкур мобиль ахборот тизими йўл ҳаракати қатнашчилари ва ЙПХ ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ахборот киритиш, олиш ва тарқатиш имкониятлари мавжуд.

Ушбу янги дастурда: 

Аҳолини йўл-транспорт ҳодисаси ўчоқлари ҳақида тезкор хабардор қилиш;  

Янги ўрнатилган йўл белгилари ҳақида хабардор қилиш;

Чорраҳаларда тирбандликларни олдини олиш, муаммоли вазиятларни камайтириш;

Фойдаланувчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолати тўғрисида ахборотларни тақдим этиш (айнан ушбу road24 дастури орқали олинган видеоёзувларни илова қилиб юбориш);  

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳақида маълумотларни олиш;

Жарималарни тўлаш имконияти;

Автомобиль йўлларини маълум муддатга ёпилиши (таъмирлаш ишлари) ҳақида ахборотларни олдиндан олиш имкони;

Ҳар бир фойдаланувчининг шахсий кабинети;

Статистик ахборотларни жамлашни ягона тизимини яратиш;

Транспорт воситасини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун масофадан туриб, онлайн тарзда рухсатнома олиш имконияти мавжуд.

"Road24" дастурига кириш https://road24.uz махсус линк орқали амалга оширилади.

Шунингдек, ҳайдовчи ёки пиёда томонидан аниқланган йўлда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар ушбу дастурга белгиланиб, бошқа ҳайдовчилар огоҳлантирилади.

Таъкидланишича, ушбу дастурда белгиланган камчилик ва муаммолар масъуллар томонидан тезкорлик билан бартараф этилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг