Ёпиқ эшиклар ортидаги суҳбат: Путин ва Эрдўған нималар ҳақида гаплашгани очиқланди

Олам

image

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сочида музокара ўтказгани ҳақида хабар бергандик.  

Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков учрашувда нималар ҳақида сўз борганини маълум қилди.

“Бу жуда конструктив, ўз вақтидаги ва зарур, ҳар икки томон учун ҳам жуда фойдали бўлди”, дейди Песков. 

Унинг сўзларига кўра, суҳбат биринчи навбатда икки томонлама муносабатлар ҳақида бўлган. 

“Иқтисодиётда давом этаётган ўзаро чекловларга эътибор қаратилди. Бу, масалан, Туркияда металлургия маҳсулотлари, шиналарга қўлланиладиган қўшимча импорт божлари ҳақида. Президент Путин жаноб Эрдўған билан суҳбатда бу мавзуни кўтарди”, деган Песков. 

Таъкидланишича, Россия ва Туркия Президентлари космик соҳадаги ҳамкорликни, жумладан, турк космонавтининг парвозига тайёргарлик масаласини муҳокама қилган. 

“Улар космосдаги ҳамкорлик ҳақида гаплашди. Турк космонавтини ўқитиш имконияти ва бошқалар ҳақида. Президент Путин ҳам бу ҳақда гапирди”, деган Песков. 

Қайд этилишича, Путин ва Эрдўған Сурия бўйича аввалги келишувларга содиқликларини, жумладан, Идлибдан террорчи гуруҳларни қувиб чиқариш зарурлигини таъкидлаган. 

“Афсуски, менда бу борада аниқ маълумот йўқ. Лекин мавзу ҳақиқатан ҳам муҳокама қилинган. Олдиндан эришилган келишувларга содиқлик тасдиқланган”, деган Россия Президенти Матбуот котиби. 

Туркиянинг “Анадолу” агентлиги маълумотларига кўра, икки давлат раҳбарлари матбуот учун ёпиқ режимда 2 соат 45 дақиқа суҳбатлашган. Путин учрашувда Сурия ва Ливиядаги вазият бўйича Туркия билан ҳамкорликни юқори баҳолаган. Шунингдек, Россия Президенти Эрдўғанга “Турк оқими” ҳақидаги позицияси учун миннатдорлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

363

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг