Ёнидан ноқонуний дори чиққан аёл қамалди
3-саҳифа
−
12 Март
6489Ёнидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланган аёл 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
2023 йилнинг 8 август куни Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Фарғона–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu русумли автотранспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи 1976 йилда туғилган Т.Н.га (аёл) тегишли полиэтилен пакет ичида 1456 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, у мазкур дори воситаларини нотаниш шахсдан 15 млн сўмга сотиб олиб, Тошкент шаҳрига кетаётган бўлган. Ҳолат юзасидан Т.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан Т.Н.га нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
LiveБарчаси