“Ёнғинни ўчириш имкони йўқ”. Мўйноқда гектарлаб қамишзор ёнмоқда

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани атрофидаги тўқайзорда катта ёнғин чиққани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, қўмитанинг Мўйноқ туман бўлими томонидан воқеа жойига бориб ўрганилганда, туманидаги "Ушсай" ОФЙ ҳудудидаги "Мўйноқ қўлтиғи"даги қамишзорларда ёнғин юзага келиб чиққани аниқланган. 

“Ёнғинни ўчириш имкони йўқ. Сабаби қамишзорлар бўйи сув ва ботқоқликдан иборат. Сувнинг кескин қайтиб кетиши сабабли ҳозирда қамишзор бўйидаги қамиш тублари аҳён-аҳёнда туташи давом этмоқда, шамол кучайганда эса тутун кўлами ортади”, дейилади муносабатда.


Tags

Rate Count

455

Rating

3

Rate this article

Share with your friends