Ёнғинда итини қутқармоқчи бўлган машҳур жангчининг ҳаёти хавф остида қолди
Спорт
−
14 Март
4107Афсонавий UFC жангчиси Марк Колман касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда “Fighttime” хабар берди.
Манбага кўра, 59 ёшли Колманнинг уйида ёнғин содир бўлган. У бир неча қариндошларини ёнғин содир бўлган жойдан олиб чиқишга муваффақ бўлган, бироқ итини қутқариш учун аланга олган жойга яна қайтиб кирган ва тутун туфайли ҳушини йўқотган.
Колман касалхонага ётқизилган ва ҳозир оғир аҳволда.
Маълумот учун, Колман фаолияти давомида 16 та жангда қатнашиб, 10 марта ғалаба қозонган. У биринчи оғир вазнда UFC чемпиони бўлган ва 1996 йилда иккита UFC турнирида ғолиб чиққан.
LiveБарчаси