“Енгилроқ жазо беришингизни сўрайман”. Шаръий никоҳидаги аёлини буклаб, кўмиб юборган эр судда 

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида эркак шаръий никоҳида бўлган аёлини дастлаб, бўғиб ўлдирган, сўнгра буклаб, кўмиб юборган. Бунинг учун айбланувчи 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. 

“Zamon” дастурининг хабар беришича, марҳумнинг опасига синглисидан “мендан хавотир олманг” шаклидаги шубҳали смс хабарлар кела бошлаган. Синглисининг 10 кундан буён кўриниш бермаганидан шубҳаланган опа охири Ички ишларга мурожаат қилган ва кимдан гумони борлигини ҳам маълум қилган. 

Изланишлар натижасида, Тошкент вилояти қуйичирчиқ туманидаги ҳовлилардан бирида аёлнинг мурдаси бўлакларга бўлинган ҳамда қўл сумкага жойланган ҳолатда топилган. 

Ҳовлининг 29 ёшли эгаси жиноятда суд қилинган. Судланувчи марҳуманини шаръий никоҳидаги аёлим, деб таништирган. 

“Иккаламиз турмуш қуриб, яшамоқчи эдик. Ҳар битта оилада ўзига яраша жанжал бўлиб турар эканда. Бунақа қиладиган ниятим ҳам бўлмаган. Оилавий шунча ой, шунча йил яшаб келаётган эдик. Шу ерда шунақа бўлиб қолди. Қилган ишимдан минг пушаймонман, енгилроқ жазо беришингизни сўрайман”, дейди судланувчи. 

Маълум бўлишича, ўзаро жанжалда эркак аёлни қўллари билан бўғиб ўлдирган. У марҳумага тегишли 30 500 АҚШ доллари, 36 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар ва 1 миллион сўмни ўзлаштирган. Сездирмаслик учун у аёлнинг телефони орқали опасига смс ёзиб турган.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳар Олмозор туман суди раиси жиноятга тегишли барча далилларни ўрганиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисмининг “и” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда судланувчини айбдор деб топган ҳамда 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1434

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made