Ёнаётган Лос-Анжелес (фоторепортаж)

Олам

image

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрининг ғарби 3 кундан буён давом этаётган ўрмон ёнғинлари исканжасида қолди. Ўн минглаб одамлар яшаш жойларини тарк этди, уйлар ва машиналар ёниб кул бўлди.

Лос-Анжелеснинг нуфузли Пасифик Палисейдс туманидаги кучли ўрмон ёнғини туфайли 30 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларини тарк этди. Туман ҳокимияти фавқулодда ҳолат эълон қилди, аммо вазиятни бўронли шамол янада чигаллаштирмоқда. Бир неча соат ичида ёнғин тахминан 486 гектар ерни қамраб олди.

Одамлар ёнғиндан қочиш жараёнида йўлларда тирбандликлар юзага келди, кўпчилик машиналарини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Қутқарув хизматлари булдозерлар ёрдамида автомобилларни олиб ташлаб, фавқулодда ҳодиса жойига етиб боришга ҳаракат қилмоқда.

Ёнғин тарқалиш хавфи остида 10,3 мингта хонадон ва 13,2 мингта бино борлиги айтилиб, бу қўрқувларни янада оширмоқда.

Лос-Анжелеснинг ёнғин департаменти вакили Эрик Скотт аҳолини эвакуацияга тайёр туришга чақирди. PowerOutage.US компанияси маълумотига кўра, тахминан 17 минг киши электр энергиясиз қолган.

Ёнғинга қарши кураш учун 250 дан ортиқ ўт ўчирувчи, 5 та катта ҳаво танкери, 10 та вертолёт ва ўнлаб моторли воситалар сафарбар этилган. Мутахассисларнинг айтишича, ёнғин Пасифик Палисейдсдан ғарб томон ҳаракатланмоқда, аммо бўронли шамол ёнғинларни бошқа йўналишларда ҳам келтириб чиқариши мумкин. Шуни қайд этиш керакки, 1 июлдан буён ушбу ҳудудга атиги 4 мм ёғингарчилик тушган.

Бугун, 9 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден Лос-Анжелесда кучли ёнғинларга қарши чораларни қўллаб-қувватлаш учун Фавқулодда ҳолат декларациясини тасдиқлаб, ўз президентлиги давридаги сўнгги хорижий сафар – Италияга ташрифини бекор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ фоторепортаж ўрмон ёнғинлари Лос-Анжелес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг