Ёмон ўйнасам, асосий таркибда тушмасдим – Магуайр

Спорт

image

Гарри Магуайр бу мавсум ёмон ўйинлари бўлганини тан олди. Аммо у ўзини мутлақо фойдасиз ўйинчи, деб ҳисобламайди. Магуайр бу ҳақда “Sky Sports” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Бу мавсумда менда ёмон ўйинлар бўлди. Аммо мен ҳар доим даҳшатли ўйин кўрсатганимда ёки етарлича ҳаракат қилмаганимда, "Манчестер Юнайтед"даги ҳар бир ўйинни асосий таркибда бошламаган бўлардим.

Ҳар икки мураббийнинг (Сульшер ва Рагник) ҳам мени асосий таркибга қўйишига сабаблар бор: жамоага нима берсам, шерикларга ҳам бераман. Сабаби, мен бу клубнинг сардори эканлигимни тушунаман. Улар мен учун жуда кўп пул тўлади. Нимадир нотўғри бўлганида, жуда кўп гол ўтказиб юборсак, улар мени танқид қилишади”, деган Магуайр ўзига отилаётган тана тошларига ишора қилиб.

Маълумот ўрнида, кеча, 19 апрель Англия Премьер лигасининг 30-туридан қолдирилган учрашув доирасида “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль” майдонига сафар қилиб, 4-0 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг