Ёмғирли об-ҳаво ҳафта давомида сақланиб турадими?

Жамият

image

14-17 март кунлари республика бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Кўпчилик вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 14-16 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 14 мартда ва 16-17 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ҳафтанинг биринчи ярмида кундуз кунги ҳарорат 14-17° илиқдан 8-11° илиқгача ўзгариб туради, чоршанба куни 16-21° илиқгача кўтарилади.

18 март жума куни Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши эҳтимоли бор. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 7-10° илиққача пасаяди.

Ҳафта давомида рсепублика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлади, 14-16 мартда баъзи жойларда кучли бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиши хавфи бор.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир

Баҳолаганлар

503

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг