Ёмғир сабаб Тошкент йўлларида кўпайган ўйдим-чуқурлар қачон ямалади?
Жамият
−
27 Март 2022
5564Жорий йилда одатдагидан кўп ёғингарчилик кузатилди. Шу боис, ёғингарчиликлар тугаб, қуруқ об-ҳаво кузатилиши билан Тошкент шаҳридаги таъмирталаб кўчалар соз ҳолатга келтирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилда одатдагидан кўп ёғингарчилик кузатилгани боис, шаҳардаги йўлларда жиддий носозликлар юзага келиб, чуқурликлар сони ҳам кўпайган.
Бу ҳолат Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинган бўлиб, шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан йўллардаги носозликлар хатловдан ўтказилган, таъмирлаш техникаси шай ҳолатга келтирилган.
“Ёғингарчиликлар тугаб, қуруқ об-ҳаво кузатилиши билан шаҳримиздаги таъмирталаб кўчаларни соз ҳолатга келтириш бўйича режалаштирилган ишлар бошлаб юборилади. Бунинг учун зарур техника, маҳсулотлар ва иш кучлари етарли.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, айни дамдаги ноқулайликлар учун узр сўраб, тез орада пойтахтимиз йўллари текис ва равон ҳолга келтирилишини маълум қиламиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Аввалроқ, “Тошкент метрополитени” ДУК тинимсиз ёғаётган ёмғир ҳамда намгарчилик оқибатида ер ости ва ер усти қисмларида сув ўтаётган станциялар кунлар исиши билан ушбу таъмир ишлари бошланишини маълум қилганди.
LiveБарчаси