Емельяненконинг хайрлашув жанги Москвада ўтказилмайдиган бўлди

Спорт

image

“Bellator ММА”нинг россиялик оғир вазнли жангчи Федор Емельяненконинг хайрлашув жанги Москва шаҳрида ўтказилмайди. Бундай қарорга келиш учун аниқ сабаблар бор. Бу ҳақда “Bellator ММА” президенти Скотт Кокер маълум қилди.

“Федор билан хайрлашув жангини Москвада ўтказмаймиз. Аниқ сабабларга кўра, биз муқобил жой қидирамиз. Ҳа, Москвада ажойиб шоу режалаштирилган эди. Ҳатто шуни айтишим мумкинки, биз ушбу жангни Қизил майдонда ўтказишга рухсат олгандик. Бу “Тhe Graetest” (Феодорнинг лақаби) учун ажойиб хайрлашув бўларди. Аммо энди биз режаларни ўзгартиришимиз, худди шундай ажойиб шоуни бошқа жойда ташкиллаштиришни ўйлаб топишимиз керак. Федор яхши хайрлашувга лойиқ. Биз унинг сўнгги жангги  қайси манзилда содир бўлишини ҳали билмаймиз”, деган Кокер.

Маълумот ўрнида, 45 ёшли ММА афсонаси Емельяненко жорий йилнинг октябрь ойида етказилган сўнгги жангида Тимоти Жонсонни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг