Елизавета II раҳбарлигидаги давлатлар биттага камаяди

Олам 11454
image

Барбадос Ассамблеяси палатаси кеча, 29 сентябрь куни конституцияга киритилган ўзгартиришларни бир овоздан қўллаб-қувватлади, унга кўра Буюк Британия қироличаси Елизавета II энди Кариб денгизи мамлакатининг раҳбари бўлмайди. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар берган.  

Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 ноябридан бошлаб мамлакат расман парламент республикасига айланади. 

Маълумот ўрнида, Барбадос — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибидаги мустақил давлат. Давлат бошлиғи — Буюк Британия қироличаси, ҳокимиятни генерал-губернатор амалга оширади. Барбадос Кариб денгизининг шарқий қисмида жойлашган, унда 287 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Мамлакат 1966 йилда мустақилликка эришган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 548
Рейтинг: 3
t
×