Елизавета II ҳукмронлиги даврида илк бор шахсий самолётсиз қолади

Олам

image

Қиролича Елизавета II нинг расмий самолёт парки мудофаа харажатларини қисқартириш доирасида сотилади. Шундай қилиб, у ва қирол оиласининг бошқа аъзолари шахсий самолётларсиз қолади, деб ёзади “The Telegraph”.

Келгуси йилда тўртта BAE-146 самолёти Ҳарбий-ҳаво кучларидан олиб чиқилади. Қиролича ўз ҳукмронлигида биринчи марта шахсий самолётсиз қолади. Катта эҳтимол билан Елизавета II Бош вазир Борис Жонсоннинг яқинда модернизация қилинган RAF Voyager самолётидан фойдаланади.

Илгари ушбу самолёт ҳавода ёнилғи қуядиган самолёт сифатида ишлатилган бўлса, 2016 йилдан бошлаб модернизация қилинганидан сўнг мамлакат раҳбарияти томонидан саёҳат учун фойдаланила бошланди. Хусусан, бортда офис жиҳозланди, 60 га яқин бизнес-класс ўриндиқлари, шунингдек, 100 та иқтисодий синф ўриндиқлари ўрнатилди. Бундан ташқари, самолёт ракетага қарши тизим билан жиҳозланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг