Ёлғон Эронга қимматга тушди – 220 га яқин одам заҳарланиш қурбони бўлди

Олам 18980
image

Эронда 219 нафар одам алкоголь ичимликдан заҳарланиб ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, улар спиртли ичимликлар коронавирусни даволайди деган миш-мишларга ишонган. Бу ҳақда бугун, 23 март куни мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Тасдиқланган хабарларга кўра, Шарқий Озарбойжон провинциясида 230 киши алкоголдан заҳарланган, улардан 20 нафари вафот этган.

Альборз провинциясида 20,  Ҳузестон провинциясида эса 63, Форс провинциясида эса 66 нафар одам спиртли ичимликлардан заҳарланиш оқибатида оламдан ўтган. 

Альборз провинциясининг Кереж шаҳри прокурорининг айтишича, заҳарланишга ижтимоий тармоқларда алкоголь коронавирусни енгади деган ёлғон маълумотлар сабаб бўлган.

Таъкидланишича, сўнгги кунларда Эронда, хусусан, Форс провинциясида 50 минг литр спиртли ичимликлар мусодара қилинган. Шу билан бирга қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ҳибсга олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга чалинганлар сони 21638 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 7913 киши шифо топган бўлса, 1685 бемор ҳаётдан кўз юмган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 826
Рейтинг: 2.9
t
×