Елена Зеленская Парижга борди

Олам

image

Украина Республикаси Президентининг рафиқаси Елена Зеленская Францияга борди. У ташрифини биринчи хоним Брижит Макрон билан учрашишдан бошлади. Бу ҳақда у Telegram’да маълум қилди. 

“Франциянинг биринчи хоними Брижит Макрон мен нафақат маққедошим, балки дўстим деб аташ шарафига муяссар бўлганлардан бири. Ва, албатта, Украинанинг ажойиб дўсти: биз Россия ҳужумининг дастлабки кунларида Украинадан ҳаёт карвонлари орқали онкология билан оғриган украиналик болаларни эвакуация қилганимизда, у болаларни самолётдан чиқишда кутиб олган эди. Унинг жамғармаси Украина тиббиётини тиклашга катта ҳисса қўшди”, дейди Зеленская. 

У Франция Республикасининг биринчи хонимига ва бутун мамлакатга Украинанинг босқинчига қарши курашида кўрсатган қўллаб-қувватлаши ва ёрдами учун миннатдорлик билдирган. 

Зеленскаянинг маълум қилишича, Президентларнинг рафиқалари тиғиз вақтига қарамай вақтинчалик муҳожирлар оилаларидаги украиналик болалар таҳсил олаётган Париж мактабига биргаликда ташриф буюади. 

“Париж мактабларда украин тилини расмий ўрганиш бошланган биринчи француз шаҳрига айланганидан хурсандман. Франция ҳукумати эса ҳатто украин тилини ўргатиш учун виртуал синфлар ҳам яратган”, дейди Зеленская. 

Унинг сўзларига кўра, Макрон хоним украиналик аёллар ҳақида иштиёқ билан гапирган – украиналик аёллар билан учрашув чоғида улар ақл бовар қилмайдиган энергияга эга инсонлар эканини ҳис қилган. 

Украинанинг биринчи хоними эртага француз ҳамжамиятининг кўмагида махсус оқшомда бутун дунёдаги ҳамма Украинани тиклашга қўшилиши учун сентябрь ойида ташкил этилган ўзига тегишли фонд тақдимотида иштирок этади. 

“Ўйлайманки, инсон ҳуқуқларини (улардан энг биринчиси яшаш ҳуқуқидир) ҳамиша қадрлаб келган французлар бу ишда ҳам четда турмайди. Ахир инсон ҳуқуқлари чегараси йўқ”, дея қўшимча қилди Зеленская. 

Айни вақтда Зеленскаядан ташқари Бош вазир Денис Шмигал ҳам Францияда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг