Елена Зеленская БМТ саммитида қатнашиш учун Нью-Йоркга борди

Олам

image

Украина Президентининг рафиқаси Елена Зеленская кеча, 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси ўтаётган БМТга келди. Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар бермоқда. 

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг нутқи бугун, 21 сентябрь куни бўлиб ўтади.  

Аввалроқ Бош Ассамблея унга нутқининг видеоёзувини тақдим этишга рухсат берувчи махсус резолюция қабул қилган эди. Қарор матнида айтилишича, Зеленский миллий хавфсизлик сабабли ўз мамлакатини тарк эта олмайди. 

Украина биринчи хоними Нью-Йоркга ташрифини Польша ва Литва биринчи хонимлари билан учрашувдан бошлади.

“Биз Россия Федерациясига кенг кўламли босқин бошлангандан бери амалга ошираётган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдик”, дейди у ўз саҳифасида. 

У, шунингдек, Американинг Украина институтида биринчи хонимлар ва жаноблар саммити доирасида турли мамлакатлар Президентлари ва Бош вазирларининг 9 нафар турмуш ўртоғини қабул қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Елена Зеленская

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made