ЕЛ: Инглиз жамоаларидан финал сари муҳим қадамлар

Спорт

image

Кеча, 2 май куни Европа лигасининг илк ярим финал ўйинлари ўтказилди.

Лондонда кечган баҳсда “Арсенал” “Валенсия”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда ҳисобни испан клуби вакили Диакаби очган бўлсада, кейинчалик “конанирлар” бу голга 3 тўп киритган ҳолда жавоб қайтаришди. Голларнинг иккитасига Александр Ляказетт ва биттасига Аубамеянг муаллифлик қилишди.

Лондоннинг бошқа бир клуби “Челси” Германияга сафар қилди. Маҳаллий “Айнтрахт Франкфурт” жамоасига қарши баҳсда лондонликлар дурранг натижани қўлга киритишди. Дастлаб, немислар Лука Йовичнинг голи эвазига олдинга чиқиб олди. Биринчи тайм охирида Педро Родригес мувозанатни тиклади.

Маълумот учун, Европа лигаси ярим финалининг жавоб баҳслари 9 май куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Арсенал ЕЛ

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг