ЕИ уруш ҳолатида ҳам, тинчлик ҳолатида ҳам эмас – Кая Каллас
Олам
−
13 Март 3419 2 дақиқа
Европа Иттифоқи ҳозир уруш ҳолатида ҳам, тинчлик ҳолатида ҳам эмас. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас RTVE'га берган интервьюсида сўз очди.
“Биз ҳаммамиз [Европада] хавотирдамиз, чунки биз уруш ҳолатида эмасмиз, лекин биз тинчлик ҳолатида ҳам эмасмиз”, деган Каллас.
Шунингдек, Европа Иттифоқи вакили янги Америка маъмурияти ҳокимиятга келганига кўп бўлмаганини эслатган.
“Биз ҳали ҳам уларнинг ёндашувига мослашмоқдамиз, аммо ҳали кўп иш қилишимиз керак”, деган Европанинг бош дипломати.
Қолаверса, Каллас яна бир бор Европа давлатларини мудофаа учун харажатларни оширишга чақирган.
“Ҳукуматлар мудофаа харажатларини ошириш учун мураккаб қарорлар қабул қилишлари керак, чунки улар бизга керак бўлганда, бу инвестицияларни амалга ошириш жуда кеч бўлади”, деган ЕИ вакили.
Унинг қўшимча қилишича, Европа бир қанча мамлакатлар билан ҳамкорликни яхшилаш устида иш олиб бориши керак.
“Россия, Эрон, КХДР ва Хитой биргаликда ишлайди, шунинг учун биз демократик ҳамкорларимиз, жумладан, АҚШ, Канада, Япония, Жанубий Корея ва Австралия билан алоқаларни мустаҳкамлашимиз керак, биз яхшилар билан бирлашишимиз керак”, дея қўшимча қилган Кая Каллас
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Еврокомиссия АҚШ томонидан эълон қилинган ва жорий йил апрель ойи ўрталарида кучга кирадиган божхона тарифларига жавобан чора кўришини эълон қилганди.
Live
Барчаси