ЕИ Украина армиясини тайёрлаш учун миссия ташкил этмоқчи

Олам

image

Европа Иттифоқи Украина армиясини тайёрлаш учун алоҳида миссия фаолиятини йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда бугун, 30 август куни ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жосеп Боррель Прагада бўлиб ўтган ЕИ мудофаа вазирларининг норасмий йиғилишида маълум қилди.

Европа Иттифоқи Украинадаги мураккаб вазият фонида Киевга ёрдам беришда давом этади. Украина армиясини тайёрлаш бўйича Европа Иттифоқи миссиясини яратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

"Украина бизнинг қўллаб-қувватлашимизга муҳтож ва биз бу ёрдамни кўрсатишда давом этамиз. Ҳарбий таъминотдан ташқари, ёрдамни кучайтириб Украина армиясини ўқитиш бўйича Европа Иттифоқи миссиясини ишга туширишни ҳам кўриб чиқамиз", дейди  Боррель.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Украина аскарларини тайёрлаш бўйича Европа Иттифоқи миссиясини ишга тушириш Россия билан зиддиятни кучайтирмайди.

“Биз Украинани катта ҳажмдаги қурол-яроғ билан таъминлаяпмиз. Албатта, Россия бундан норози бўлади. Киевга барча турдаги ҳарбий техника етказиб бераётганимиз унга ёқмайди. Ва биз ҳарбий техника етказиб беришда давом этамиз. Лекин қандай қилиб ҳарбийлар асбоб-ускуналар бўйича ўқитилмасдан олдин улар билан таъминланиши мумкин” дейди у.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made