ЕИ ташкилот санкцияларини четлаб ўтишни жиноятлар рўйхатига киритди

Олам

image

Европа Иттифоқи Кенгаши ташкилот томонидан қўлланиладиган санкцияларни айланиб ўтишни жиноятлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Ташкилот 28 ноябрь куни Брюсселда тегишли баёнотни эълон қилган. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

“Кенгаш бугун бир овоздан чекловчи чораларга риоя қилмасликни Европа Иттифоқи фаолияти тўғрисидаги шартномага киритилган “Европа Иттифоқи жиноятлари” рўйхатига қўшишга қарор қилди”, дейилади баёнотда.

Кенгаш бу қарор Россияга қарши санкциялар муносабати билан қабул қилинганини таъкидламоқда.

“Ушбу санкциялар тўлиқ амалга оширилиши жуда муҳим. Ҳозирда аъзо давлатлар чекловчи чораларнинг бузилиши нима эканлиги ва бузилган тақдирда қандай жазо чораларини қўллаш кераклиги ҳақида турли хил маълумотларга эга. Бу турли даражадаги санкцияларга олиб келиши мумкин. Ушбу чораларни четлаб ўтиш хавфи, бу санкциялар остида бўлганларга ўз активларига киришни давом эттиришга ва Европа Иттифоқи чоралари нишонга олган режимларни қўллаб-қувватлашга имкон беради”, дея изоҳлади кенгаш.

Ҳужжатда чекловчи чораларни бузишни “Европа Иттифоқи жиноятлари” рўйхатига киритиш ташкилот олдидаги муҳим икки қадамнинг биринчиси экани таъкидланган.

“Бу бутун Европа Иттифоқи ҳудудида бир хил даражада санкцияларни қўллашни таъминлаш ва Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтиш ёки бузишга уринишларнинг олдини олишга қаратилган икки қадамнинг биринчисидир”, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, ушбу қарордан сўнг Еврокомиссия жиноий ҳуқуқбузарликларни белгилаш ва Европа Иттифоқининг чекловчи чораларини бузганлик учун жазоларга оид минимал қоидаларни ўз ичига олган директива бўйича таклиф киритади. Кейин ушбу директива лойиҳаси Европа Иттифоқи Кенгаши ва Европа Парламенти томонидан муҳокама қилиниши ва маъқулланиши керак.

Бир неча ой олдин Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари сиёсий даражада Россияга қарши Европа санкцияларини четлаб ўтишни жиноятлар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг