ЕИ суди Алишер Усмоновнинг даъвосини рад этди

Олам

image

Европа Иттифоқи (ЕИ) олий суди Алишер Усмоновнинг апелляциясини рад этди – у санкциялар рўйхатида қоладиган бўлди. Бу ҳақда "Bloomberg" нашри хабар берди.        

Нашрнинг ёзишича, металлургия магнати Алишер Усмоновнинг Россия Президенти Владимир Путин билан "ҳамтовоқлиги" туфайли ЕИ суди унинг апелляциясини рад этган. Шунингдек, ЕИ тадбиркорнинг Украина билан ҳарбий можарода Россия расмийларини қаттиқ қўллаб-қувватлаганини ҳам қўшимча қилган. 

"Forbes" журналининг қайд этишича, Усмонов бир неча бор Путиннинг сохта юзи бўлиб, унинг бизнес-муаммоларини ҳал қилган. 

Усмоновнинг ўзи эса олдинроқ тўплаган бойлиги ва жамоатчилик эътибори марказида бўлгани учун ҳам сиёсатчилар томонидан ноҳақ айбланаётганини айтган эди.

Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг март ойидан бери асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Путинга алоқадорликда айбланиб, ЕИнинг санкциялари рўйхатига киритилганди. Кейинроқ, ЕИ миллиардернинг синглиси Саодат Нурзиевага нисбатан қўйилган чекловларни олиб ташлаганди. 

Бундан ташқари, хорижий нашрларда Ўзбекистон ҳукумати ҳам Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни сўраб ЕИга мурожаат қилгани ва унга ҳуқуқий ёрдам таклиф қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ миллиардер Алишер Усмонов ЕИнинг санкциялар рўйхатига киритилганига норозилик билдириб, Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилганди.

Отабоева Мадина


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг