ЕИ Россиянинг 300 млрд евро захирасини блокдан чиқариш шартини очиқлади

Олам

image

Россиянинг Ғарб давлатларидаги музлатиб қўйилган 300 миллиард евролик олтин-валюта захиралари Украинани расмий Москва иштирокида тиклаш жараёни бошлангунга қадар кафолат сифатида сақланиши мумкин. Бу ҳақда Адолат ва қонун устуворлиги бўйича Европа комиссари Диде Рейндерс маълум қилди.

Рейндерсга кўра, расмий Киев бу маблағларни урушдан кейинги қайта тиклаш учун сарфлашни кўзлаяпти.

“Менинг фикримча, бу 300 миллиард евро ҳеч бўлмаганда Россия реставрацияда ихтиёрий равишда иштирок этмагунча кафолат сифатида сақланиши мумкин”, деди Европа комиссари.

Шунингдек, у Европа Иттифоқидаги санкциялар доирасида 90 кишининг мулки музлатилганини, 7 давлатда 17 миллиард евродан ортиқ, улардан 2,2 миллиарди Германияда эканини маълум қилди.

Еврокомиссия вакили Кристиан Виганд ҳам худди шундай миқдорни айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

581

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг