ЕИ Россияни “кулранг рўйхат”га киритмоқчи

World

image

Европа Иттифоқи Россияни солиқ соҳасининг кулранг, деб аталадиган рўйхатига киритишга тайёрланяпти. Бу ҳақда “EUobserver” нашри ҳужжат лойиҳасига таяниб, хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, рўйхат 15 тадан 25 та юрисдикциягача кенгайтирилади. Унга Россиядан ташқари Исроил, Бермуд ва Британиянинг Виржиния ороллари киради.

Тахминларга кўра, рўйхатнинг янги таҳрири жорий йилнинг 24 февраль куни Европа кенгаши йиғилишида тасдиқланади.

Oxfam халқаро ташкилоти вакили Кьяра Путатуронинг маълум қилишича, рўйхатга киритиладиган ўзгартиришлар Европа Иттифоқи мезонларини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ.

Қайд этилишича, қора рўйхатга Европа Иттифоқи билан солиқ соҳасида ҳамкорлик қилишдан бош тортган ёки солиқ тизимларини бошқаришдаги камчиликлар билан ишлаган давлатлар киритилган. 

Таъкидланишича, ушбу рўйхат солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшиш учун мўлжалланган.

Кулранг рўйхатга эса ўз солиқ сиёсатини ўзгартириш мажбуриятини олган юрисдикциялар киради. Европа Иттифоқи ушбу мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади.


Rate Count

380

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic