ЕИ Россияни асосий даромад манбаидан маҳрум қилмоқчи – ОАВ

Олам

image

Европа Иттифоқи жорий йилнинг 10 май куни Россияга қарши олтинчи санкциялар пакетини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда BBC маълум қилди.

Европа Иттифоқи бош дипломати Жозеп Боррелга кўра, блок ташқи ишлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи босқичини маъқуллашга умид қилмоқда.

Янги пакет Россиянинг энергия экспортини чеклаб қўйиши, жумладан, Россия нефтини сотиб олишга эмбарго қўйиши мумкин. Бу эса Москвани асосий даромад манбаидан маҳрум қилади.

Санкциялар пакетини қабул қилиш учун уни Европа Иттифоқи мамлакатлари маъқуллаши керак. Улар ҳали ҳам бу масалада иккиланяпти. 

“Аммо мен ишонаманки, Кенгашнинг навбатдаги йиғилишигача ҳеч бўлмаганда нефть импорти бўйича бу келишувга эришиш мумкин”, дея қўшимча қилган у.

Кенгашнинг навбатдаги йиғилишлари 10 ва 16 май кунларига белгиланган.

“The Guardian” газетасининг ёзишича, Европа Комиссияси Венгрия ва Словакияни Россия нефтига қарамлигини инобатга олган ҳолда рус нефтини сотиб олишга қўйилган эмбаргодан озод қилиши мумкин.

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, Венгрия ўтган йили нефть ва нефть маҳсулотлари импортининг 58 фоизини Россиядан олган. Мамлакат Россия нефтига қаттиқ қарам ва энергия билан боғлиқ санкцияларга қўшилмаслигини бир неча бор айтган. Словакия эса таъминотнинг 96 фоизини Россиядан олган.  

“Reuters” манбасига кўра, 27 давлатдан иборат блокни бирдамлигини сақлаб қолиш учун комиссия Словакия ва Венгрияга эмбарго киритмаслик ёки узоқ ўтиш давридан фойдаланмаслик ҳуқуқини таклиф қилиши мумкин.

Комиссия расмийларининг айтишича, нефть эмбаргоси босқичма-босқич киритилади ва келгуси йилнинг бошида кучга кириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

557

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг