ЕИ Россияга қарши чекловларни четлаб ўтгани учун Беларусга санкцияларни узайтирди

Олам

image

Европа Иттифоқи Украинадаги можаро туфайли Россияга нисбатан жорий қилинган чекловчи чораларни четлаб ўтгани учун Беларусга нисбатан санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда Брюсселда эълон қилинган Еврокомиссия баёнотида айтилади.

“Янги чора-тадбирлар Европа Иттифоқининг Россия ва Беларусга нисбатан санкцияларини янада яқинлаштиришни ва Россия санкцияларини Беларусь орқали четлаб ўтиб бўлмаслигини таъминлайди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи Беларусга мамлакат ҳарбий кучини яхшилашга ҳисса қўшадиган товарлар ва технологияларни, шунингдек, ўқотар қурол ва ўқ-дориларни экспорт қилишни тақиқлаган.

“Ушбу чора-тадбирлар Беларусни ҳарбий-техник такомиллаштиришга ҳисса қўшадиган бир қатор ўта нозик товарлар ва технологияларни Беларусга экспорт қилишни тақиқлашни кенгайтиради. Шунингдек, кенгаш ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳамда авиация ва космик саноатда фойдаланиш учун яроқли товарлар ва технологияларни экспорт қилишга қўшимча тақиқ қўяди”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида ЕИ учинчи дунё давлатларига нисбатан босқичма-босқич чекловлар механизми яратилишини эълон қилди, бу эса Россия Федерациясига бир қатор технологиялар, товарлар, жумладан, икки томонлама фойдаланишдаги чекловларни четлаб ўтишга ёрдам беради.

Ўшанда ЕИ агар санкцияларни четлаб ўтиш жиддий ва тизимли бўлиб қолса, Брюссель экстремал чоралар сифатида бутун юрисдикцияларга нисбатан иккинчи даражали чекловларни жорий қилишини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг